Умра билан шуғулланувчи 40 га яқин турфирма фаолияти тўхтатилади

Аввалроқ зиёратдан қайтишдаги муаммолар сабаб айрим мансабдорларга иш очилганди. 

Жамият
21 февраль, 15:37
Умра билан шуғулланувчи 40 га яқин турфирма фаолияти тўхтатилади

Транспорт прокуратураси Туризм қўмитасидан умра зиёрати билан шуғулланувчи 40 га яқин туроператор фаолиятини тўхтатиб туришни сўради.

Прокуратура эълон қилган ҳужжатда келтирилишича, Транспорт прокуратураси Туризм қўмитасидан туризм фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи “Gulbakhor Airways”, “Mabrur Tur”, “Ravza Tur”, “Ramazon Travel”, “Fayz Turizm”, “Hizmat Travel”, “Toyib Tur”, “Ark Tur”, “Zaytun Travel”, “Maxbub Tour”, “Muhtasham Travel”, “Marjon Tur”, “Ixsan Travel”, “Exrom Tur”, “Madinax”, “Di Travel”, “Risola Travel”, “Maroqand”, “Hiro Tur”, “Najot Tour”, “Labbaik Travel”, “City Gloud”, “Ajva”, “Global Tur”, “Osiyo Tur”, “Brend Tur”, “Qibla Travel”, “Musaffo”, “Ummat uchun”, “Sayyor Sayohat”, “Maya Tur”, “Sulton Travel”, “Musaffirun, “Air Fayz”, “Mubin Tur”, “Road Silk”, “Ziyo Tur”, “Makon Yunayted” ва “Mahdiy Travel” турфирмаларининг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туришни сўраган. 

Бунга сабаб сифатида ушбу турфирмаларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, феврал бошида  Panorama airways томонидан парвозларнинг кечикиши туфайли ўзбекистонлик зиёратчиларнинг Умра сафаридан қайта олмаётгани ҳақида хабар берилганди.

Зиёратчиларнинг Умра сафаридан қайтишида юзага келган муаммолар сабаб айрим мансабдорларга иш очилди, бир киши қамоққа олинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+