platina.uz

Даврон Ҳидоятов маҳаллий бюджетдан катта маблағ ажратди

Жумладан, Мудофаа бўлими учун 150 миллион сўм берилади. 

Жамият
19 февраль, 16:51
Даврон Ҳидоятов  маҳаллий бюджетдан катта маблағ ажратди

Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов бугун, 19 феврал куни маблағ ажратиш бўйича бирйўла иккита фармойиш имзолади.

Биринчи фармойишга кўра, кўчаларга ахлат қути ва ўриндиқлар ўрнатиш (ахлат қути 100 та, ўриндиқлар 50 та) учун 100 миллион сўм, гул ва дарахт кўчатларини харид қилиш учун 300 миллион сўм, шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ички йўллар ва тротуарларни ёритиш тизими учун 200 миллион сўм, GAZ-53 русумли автотранспорт воситасининг таъмири учун 35 миллион сўм берилади.

Ушбу пуллар шаҳар маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан берилади.

Иккинчи фармойишга кўра, Чирчиқ шахар Мудофаа ишлари бўлимининг тиббий кўрикдан ўтказиш пунктини жиҳозлаш харажатлари учун 150 миллион сўм берилади.

Эслатиб ўтамиз, Даврон Ҳидоятов 2021 йил ноябрида, Тошкент вилояти ҳокими лавозимини эгаллаб турган вақтида Зулфия Зокирова мажмуаси учун 28 миллиард сўмдан ошиқ пул ажратишга қарор қилганди. Аммо ўша ойда Ҳидоятов ишдан олиниб, унинг ўрнига Зойир Мирзаев тайинланган ва мажмуани қуриш кечиктирилгани маълум қилинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+