platina.uz

"Ўзбек тилини билганим менга асқотади" — рус миллатига мансуб спортчи

Жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин ўзбек тилида эркин сўзлашади. 

Жамият
17 февраль, 12:25
"Ўзбек тилини билганим менга асқотади" — рус миллатига мансуб спортчи

Таэквондо бўйича икки карра Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати ғолиби, ўзбекистонлик спортчи Дмитрий Шокин ўзбек тилида ҳам равон сўзлаша олади.

"Марказий студия" мазкур спортчи ҳақида лавҳа тайёрлади.

"Ўзбек тили бўйича биринчи устозим дадам бўладилар. Тошкентнинг Қорақамиш даҳасидаги ўзбек маҳалласида катта бўлганман.

Бу тилнинг мен учун фойдалари кўп. Масалан мусобақада устозлар билан ўзбек тилида мулоқот қиламиз. Ўз-ўзидан хорижий рақиблар бизни тушунмайди. Ушбу тил бир қанча ғалабаларимиз омили бўлган", дейди спортчи.

Шокиннинг айтишича, ўзбек тили унга бозорларда савдолашишга ҳам қўл келади. "Рус тилида гапирсангиз чет эллик деб ўйлаб, нархларни оширишлари мумкин. Ўзбек тилида гапирсам, хурсанд бўлиб, нархларни тушириб беришади", дейди Дмитрий Шокин.

Спортчи ҳозирда 200 дан зиёд болага таэквондо сабоқларини бериб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЎзЖОКУ ректори Шерзод Қудратхўжа ўзи яшаётган мамлакат тилини билмайдиган кишиларни танқид қилганди. Лекин унинг миллатпарварлиги Россия томонидан нохуш қабул қилинди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+