platina.uz

ДХХ икки ҳафталик чақалоқни 40 минг долларга сотаётган аёлни ушлади

Гулистон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. 

Жамият
15 февраль, 11:36
ДХХ икки ҳафталик чақалоқни 40 минг долларга сотаётган аёлни ушлади

ДХХ гўдакларини минглаб АҚШ долларларига сотаётган аёлларни қўлга олди.

Хабар берилишича, Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро вилоятида туғилган, Гулистон шаҳрида вақтинча яшовчи аёл жорий йилнинг 30 январь куни туғилган ўғил фарзандини 40 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Термиз туманида яшовчи аёл жорий йилнинг 25 январь куни туғилган қиз фарзандини ўзининг жиноий шериги бўлган аёл билан тил бириктириб, Термиз шаҳрида 25 млн сўмга сотган вақтларида ушланди.

Чирчиқ шаҳрида яшовчи аёл ўзининг 2018 йилда туғилган ўғлини Тошкент шаҳрида 3 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Наманган шаҳрида яшовчи аёл ўзининг 2014 йилда туғилган ўғлини 18 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, талаб қилинган пулдан 4 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Аввалроқ ДХХ тезкор тадбирда Когон тумани прокурорини 90 минг доллар билан ушлаганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+