platina.uz

Бухорода прокурор 90 минг доллар пора билан ушланди

У 13 феврал куни ДХХ ходимлари ўтказган махсус тадбирда қўлга олинган. 

Жамият
14 февраль, 15:04
Бухорода прокурор 90 минг доллар пора билан ушланди

Бухоро вилояти Когон тумани прокурори Б.Ғ. 90 минг АҚШ доллари олаётганда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

У қидирувдаги шахсга қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига шунча пул олгани айтилмоқда.

Хабарда айтилишича, 2024 йилнинг 13 феврал куни соат 23:00ларда қўлга олинган.

У Бухоро вилояти прокуратураси иш юритувидаги “Когон ёғ-экстракция заводи” АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича қидирувда бўлган жамият таъсисчиси М.И.дан унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига воситачи орқали Бухоро шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам маркази биноси яқинида 90 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Ҳозирча расмий идоралар мазкур ҳодисага изоҳ бергани йўқ.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+