platina.uz

Пахта ва ғалла ҳосили учун 10 триллион сўм ресурс ажратилди

Президент қишлоқ хўжалиги бўйича йиғилиш ўтказмоқда. 

Иқтисод
12 февраль, 11:35
Пахта ва ғалла ҳосили учун 10 триллион сўм ресурс ажратилди

2024 йилги пахта ва ғалла ҳосили учун бюджетдан 10 триллион сўмдан зиёд имтиёзли ресурс ажратилди. Бу ҳақда президент томонидан ўтказилаётган қишлоқ хўжалиги бўйича йиғилишда маълум қилинди.

Кластер, фермер ва деҳқонлар имтиёзли кредит олишини осонлаштириш мақсадида очиқ-ошкора платформа ишга тушди.

Лекин 2024 йил пахтасини сотиш бўйича фьючерс шартномаси тузган фермерларнинг маълум қисми кредитларни ҳалигача олмаган.

Сабаби, айрим банклар “ресурс йўқ, гаров таъминоти керак”, деган баҳоналар билан тайёр маблағни бермаяпти, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ўтган йили ноябрда ўтказилган йиғилишда ҳам бу муаммога тўхталганди.

Ўшанда давлат раҳбари кластер ва фермер ўртасида қонуний кўприк йўқлигини танқид қилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+