Экинларини совуқ урган деҳқонлар суғурта қилинади
Ўтган йилги қишда 9 минг гектар боғ ва 4 минг гектар узумзорни совуқ ургани оқибатида 207 минг тонна ҳосил нобуд бўлган.
Энди экинларини совуқ урган деҳқон ва фермерлар бундай таваккалчиликлардан суғурта қилинади. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимотида шу ҳақда сўз боради.
Қайд этилилича, хорижий мутахассислар билан бирга “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Масалан, ўтган йилги қишда 9 минг гектар боғ ва 4 минг гектар узумзорни совуқ урган ва оқибатда 207 минг тонна ҳосил нобуд бўлган.
Қишлоқ хўжалиги вазири ўтказган тақдимотда айтилишича, келгуси йил 4 миллион 800 минг гектарда экинлар етиштириш мўлжалланган. Шундан 2 миллион гектардан зиёд ерда мева-сабзавот, картошка, дуккакли ва полиз маҳсулотлари экилади. Уларнинг далаларда жойлаштирилиши ва ҳосилнинг захирага жамланиши мониторинг қилиб борилади.
Хусусан, аҳолига бирламчи зарур бўлган 10 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг тизимли ҳисоб-китоби юритилади. Бунда ҳар бир туман кесимида қандай маҳсулот етиштирилиши ва ички бозор учун қанча захира қилиниши мужассам бўлади.