platina.uz
Иқтисод

Президент гўшт ва сут маҳсулотларини кўпайтиришни топширди

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда гўшт нархи ошишдан тўхтамаяпти, шунинг учун мазкур масала долзарблигича қолмоқда.

Президент гўшт ва сут маҳсулотларини кўпайтиришни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашувда яна бир зарур масала – гўшт ва сут маҳсулотларини кўпайтиришни топширди.

Келгуси йилда четдан 100 минг бош қорамол ва 200 минг бош қўй-эчки олиб келинади. Пахта ва ғалла йўналишидаги фермерларга ўз ерида чорвачиликни йўлга қўйиш учун 20 сотихгача жойда енгил конструкцияли бино қуришга рухсат берилади. Импорт қилинган наслдор қорамол ва бир кунлик жўжа учун субсидия ажратиш тартиби яна 5 йилга узайтирилади.

"Бунга қўшимча JICA’дан 150 миллион доллар, Осиё тараққиёт банкидан 60 миллион доллар жалб қилинади. Бу маблағларни самарали ишлатиб, келгуси йилда 5 триллион сўмлик 1 мингта лойиҳани ишга тушириш, Франция тажрибаси асосида 167 та туманда 340 та гўшт ва сут йўналишидаги 50-60 бошли кичик чорвачилик хўжаликларини ташкил этиш муҳим", деди давлат раҳбари.

Чорвачилик лойиҳалари учун кейинги йил Жаҳон банки ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасидан олиб келинган ресурслар ҳисобидан 157 миллион доллар йўналтирилади. Ушбу маблағлар чорвадорларга 10 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан 17 фоиздан берилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid