Фарғоналик фермер 15 минг доллар олаётганда ушланди
У харидорни 3,7 гектар ер майдонини гўёки 7 гектар эканлигига ишонтириб, сотишга уринган.

Қўштепалик фермер 3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлди.
Фарғона вилояти Қўштепа туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари харидорни мазкур хўжаликнинг 3,7 гектар ер майдонини гўёки 7 гектар эканлигига ишонтирган. Сўнгра ерни унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, эвазига 20 минг АҚШ доллари ҳамда 100 млн сўм талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фермер хўжалик раҳбари келишилган пул маблағидан 15 минг долларини учинчи шахс орқали олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Ҳозирда қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Андижон вилояти ҳокими ўринбосари $50 минг билан ушланганди.
