Қаршида бир оиланинг беш аъзоси номаълум газдан заҳарланди
Мазкур ҳодиса юзасидан комиссия тузилди.
Жамият
9 февраль, 17:23
Қарши шаҳрида ота-она ва уч нафар фарзанд номаълум этиологик моддадан заҳарланди. Айтилишича, модда қозонхона дудбуронидан ажралиб чиққан.
Бу ҳақда Қарши шаҳар ҳокимининг бахтсиз ҳодиса тафсилотларини ўрганиш ва бартараф этиш тўғрисидаги қарорида айтилади.
Ҳодиса 27 январ санасида содир бўлган, беш киши Республика тез тиббий ёрдам маркази Қашқадарё филиалига ётқизилган, ҳозирда аҳволи барқарор.
Мазкур ҳодиса юзасидан комиссия тузилган. Унга Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари раҳбар этиб тайинланган. Комиссия мазкур ҳодиса ва шунга ўхшаш воқеаларни ўрганади.
Бироз аввал Тошкент вилояти ишчи канализацияга тушиб кетиб заҳарланган ва вафот этганди.