Қозоғистонда янги бош вазир тайинланди
Мамлакатда 5 феврал куни ҳукумат истеъфога чиққанди.
Президет Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фармони билан Олжас Бектенов Қозоғистон Республикаси Бош вазири этиб тайинланди.
У аввал эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Таъкидлаш керакки, Бектенов шу вақтга қадар Президент администрацияси раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди (2023 йил апрелдан).
Бектенов 1980 йилда Олмаотада туғилган. Қозоқ давлат юридик академиясини тугатган.
2018 йил июн ойидан Қозоғистон Давлат хизмати ишлари ва коррупцияга қарши кураш агентлиги раисининг ўринбосари.
2019 йил июн ойидан Коррупцияга қарши кураш агентлиги (Коррупцияга қарши кураш хизмати) раисининг биринчи ўринбосари.
2022 йил февралидан 2023 йил апрелигача Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раиси.
Эслатиб ўтамиз, 5 феврал куни Алихан Смаилов бошчилигидаги ҳукумат истеъфо берганди.