platina.uz

Қозоғистонда ҳукумат истеъфога чиқди

Ушбу ҳукумат 2022 йилги "январ воқеалари"дан кейин шакллантирилганди. 

Жаҳон
5 февраль, 15:25
Қозоғистонда ҳукумат истеъфога чиқди

Қозоғистонда ҳукумат истеъфога чиқди.

Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев истеъфони қабул қилувчи тегишли фармонни, бугун, 5 феврал куни имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 11 январдан буён мамлакатда Алихан Смаилов бош вазир лавозимида ишлаб келаётганди.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича Тўқаев душанба куни Смаилов билан учрашган, учрашувдан сўнг истеъфо бўйича қарор қабул қилинган. Президент идораси 7 феврал куни мазкур масала юзасидан катта мажлис ўтказилишини маълум қилди.

Смаилов бошчилигидаги мазкур ҳукумат 2022 йил январ ойидаги намойишлардан сўнг тузилганди. Унгача бош вазир вазифасини Асқар Мамин бажарган.

Тўқаев Роман Склярни вақтинча бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган. У бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+