Бухорода ноқонуний бузилишлар бўйича ишчи гуруҳ тузилди
Ҳудуддаги ноқонуний қурилишлар бирма-бир ўрганилади.
Бухоро туманида ўзбошимчалик билан қурилган уйлар билан боғлиқ ҳолат ўрганилади ва ҳолатда йўл қўйган раҳбарларга чора кўрилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими фармойишида айтилади.
Мазкур қарорга Президентнинг уй-жой ва коммунал соҳа бўйича селектори ва 30 январ куни Бухоро туманида ўтказилган сайёр қабулдаги фуқаролар мурожаати сабаб сифатида келтирилган.
Бухоро туманида ўзбошимчалик билан участкалар қуриш ва унга йўл қўйган масъуллар ҳатти-ҳаракатини ўрганиш бўйича махсус гуруҳ тузилади.
Аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган ноқонуний мулклар ва бирма-бир ўрганилади ва бартараф этилади, дейилади фармойишда.
Вилоят ҳокими мазкур масалани ўрганишда Кадастрлар палатаси ва қурилиш бошқармаси раҳбарига ҳам топшириқ берган.