platina.uz

Чилидаги йирик ўрмон ёнғинларида қарийб 100 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда мотам эълон қилинди. 

Жамият
5 февраль, 10:27
Чилидаги йирик ўрмон ёнғинларида қарийб 100 киши ҳалок бўлди

Чилидаги содир бўлаётган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 99 киши ҳалок бўлди. Янгиланган маълумот давлат суд-тиббиёт экспертизаси хизмати томонидан Х ижтимоий тармоғида маълум қилинган.

Аввалроқ 64 киши ҳалок бўлгани, 372 нафари бедарак йўқолганлиги маълум эди.

Чили президенти Габриел Борич қурбонлар сони ортиши мумкин. Қутқарувчилар вайрон бўлган уйларни кўздан кечирмоқда. Баъзи жабрланганлар касалхонада оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, Чили марказида 2 феврал куни йирик ўрмон ёнғинлари юз берди. Улар Вина дел Мар шаҳри яқинидаги Валпараисо минтақасида айниқса кескин тус олди. Камида 1,6 минг киши уй-жойсиз қолди. 1931 йилда ташкил этилган ботаника боғи ёниб битди.

Чили ҳукумати Валпараисо вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилди. 5 февралдан бошлаб уч кунлик мотам эълон қилинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+