Илон Маск 55,8 млрд. доллардан қуруқ қолди
Tesla директорлар кенгашининг қарори суд томонидан бекор қилинган.
АҚШнинг Делавер штати судяси Tesla директорлар кенгашининг Илон Маскга 55,8 миллиард доллар тўлашга қарор қилган қарорини бекор қилди. Қарор 2018 йилда қабул қилинган.
Пул Маскка компания раҳбариятидаги иши учун ҳақ сифатида берилиши керак бўлганди.
Электр автомобил ишлаб чиқарувчиси йирик компаниянинг бош директори ва энг йирик акциядори сифатида Маск бундай пулни олмайди. Бунинг ўрнига, унинг товон пули компаниянинг асосий кўрсаткичлари, масалан, акциялар нархи ва рентабеллик билан боғлиқ.
Маскка катта пул тўланишига Тесланинг кичик акциядорларидан бири Ричард Торнетта судда эътироз билдирган, у атиги тўққизта акцияга эга.
Торнетта судда тўловни бекор қилишни талаб қилди, чунки унинг сўзларига кўра, акциядорлар Маск ҳақиқатан ҳам ўз иши билан бундай катта суммага лойиқми ёки йўқлиги ҳақида етарли маълумот олмаган.
Аввалроқ Илон Маск Neuralink компанияси инсон миясига биринчи имплантни жойлаштирганини хабар қилганди. Бу инсонга ўз фикрлари билан компютерни бошқариш имконини беради.