platina.uz

Наманганда суд раиси пора билан қўлга тушди

Судя гумондорнинг отасидан пул олаётганда қўлга олинган.

Жамият
31 январь, 17:29
Наманганда суд раиси пора билан қўлга тушди

Наманганнинг Мингбулоқ туманида суд раиси пора билан ушланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, 2024 йил 30 январь куни жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Ш. С. ўзининг иш юритувидаги Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан айбланган судланувчи О. С.га енгилроқ жазо тайинлаш эвазига, судланувчининг отаси В. С.дан 2 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Олий суд Пленумининг бугун ўтказилган мажлисида Бош прокурорнинг жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Ш. С.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноий жавобгарликка тортиш ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномаси кўриб чиқилиб, розилик берилди.

Аввалроқ Сенат ялпи мажлисида Олий суднинг саккиз нафар судяси лавозимидан олиниб, уларнинг ўрнига янгилари тайинланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+