platina.uz
Жамият

Самарқандда солиқ бош инспектори, Наманганда адвокат пора билан қўлга тушди - ДХХ

Мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Самарқандда солиқ бош инспектори, Наманганда адвокат пора билан қўлга тушди - ДХХ

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд ва Наманганда пора билан тушган шахслар қўлга олинди.

Хусусан Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда вилоят Давлат солиқ бошқармаси солиқ назорати бўлими бош инспектори Пастдарғом туманида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятда ўтказилган текширувда аниқланган 2,5 млрд сўмлик солиқ қарздорлигини ушбу текширувни ўтказган ҳамкасби орқали 1 млрд сўмга тушириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


Бошқа бир ҳолатда эса Наманган шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати маҳаллий фуқаронинг маъмурий судда кўрилаётган мулкий низо билан боғлиқ масаласини суд идораларида ишловчи танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари, шунингдек, кўрилаётган иш доирасида экспертиза хулосасини расмийлаштириб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари, жами 12 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 7 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) -моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid