Олий суднинг саккиз судяси лавозимидан озод этилди
Сенатнинг ялпи мажлисида бу масала кўриб чиқилди.
Сенатнинг ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди, унда саккиз судя лавозимидан озод этилди.
Олий Мажлис Сенати ахборот хизматининг хабар беришича, 48-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Унга асосан Элза Шамсутдинова ўн йиллик муддатга, Анвар Элмурадов муддатсиз даврга, Баходир Эргашев ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.
Бобир Исламов, Отабек Мамажанов, Шерзод Мирзаҳакимов, Дониёржон Тожибоев, Фируз Турсунов, Фахриддин Халилов, Шерзод Шерқулов ва Хуршид Эшмуратов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ Сергелида жиноят иши суди судяси вафот этгани хабар берилганди.