Тошкентда судя бевақт вафот этди
У фаолиятида хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг ишини ҳам кўриб чиққанди.
Жамият
18 декабрь 2023 йил
Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг судяси Темуржон Юсупов бевақт вафот этди. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши хабар берди.
Темуржон Юсупов 2021 йилда хонанда Жаҳонгир Отажоновга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини кўриб чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча ой аввал Сергели тумани судяси Фарҳод Шукуров узоқ вақт давом этган касаллик оқибатида вафот этганди.