Сергели туман суди судяси фирибгарликда айбланмоқда
Судялар олий кенгаши йиғилишида унинг ваколати тўхтатилди ва жиноий жавобгарликка тортишга розилик билдирилди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди судяси фирибгарликда айбланиб, жавобгарликка тортилди.
Бу ҳақда Судялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши маълум қилинган.
Йиғилишда Бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди судяси Ш. А.ни Жиноят кодексининг 168- , 28/211-моддаларининг тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.
Якунда Кенгаш хулосаси билан Ш. А.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик билдирилди ва унинг судялик ваколати тўхтатилди.
"Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди" дейилади хабарда.
Аввал Чироқчида, ундан илгарироқ Наманганда ҳам судялар пора билан қўлга олинганди.