Сурхондарёда суд раиси вафот этди
Аввалроқ Сергели тумани судяси ҳам оламдан ўтганди.
Жамият
11 январь, 10:50
Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман суди раиси Воҳиджон Норбеков вафот этди.
Бу ҳақда Судялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойида хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг ишини кўриб чиққан Сергели тумани суди судяси Темуржон Юсупов вафот этганди. Ундан аввалроқ шу туман судяси Фарҳоджон Шукуров узоқ давом касаллик оқибатида оламдан ўтганди.