Тошкентда судя оғир касалликдан вафот этди
У фаолияти давомида туман судида судя, суд раиси ва қатор бошқа лавозимларда ишлаган.
Жамият
29 сентябрь 2023 йил
Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди судьяси Фарҳод Шукуров вафот этди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.
Platina.uzга маълум қилишларича, Фарҳод Шукуров узоқ вақт давом этган касаллик оқибатида вафот этган.
У фаолияти давомида туман судида судя, суд раиси, Тошкент шаҳар судида судя, жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раиси лавозимларида ишлаган.