platina.uz

Покистон собиқ бош вазири яна 10 йилга "кесилди"

Суд қарори сайловлар арафасида чиқарилди, энди Хон уларда қатнаша олмайди. 

Жаҳон
30 январь, 16:20
Покистон собиқ бош вазири яна 10 йилга "кесилди"

Покистон суди сешанба куни собиқ бош вазир Имрон Хонни давлат сирларини ошкор қилганликда айблаб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Айблов хулосасига кўра, Хон Покистоннинг Вашингтондаги элчисининг ҳукуматга юборган махфий телеграмма мазмунини ошкор қилган.

Собиқ бош вазирнинг партияси бу айбловни уйдирма деб ҳисоблайди ва ҳукмга эътироз билдирмоқчи, деб хабар бермоқда Reuters.

2022 йилда бош вазирлик лавозимидан четлатилган Хон, аввалроқ коррупцияда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ҳукм 2023 йил августида чиқарилган.

Энди янги ҳукм умумий сайловларга бир ҳафта қолганида эълон қилинди, энди Имрон Хоннинг сайловда қатнашиши тақиқланади. Хон ўзига қўйилган барча айбловларни сиёсийлаштирилган деб атайди.

Таъкидлаш жоиз, 2023 йил августда Хон ўз лавозимида бўлган вақтида чет эл раҳбарларидан олинган совғаларни сотишда айбланганиб, уч йил қамоққа ҳукм қилинганди.

Имрон Хоннинг май ойида бошқа ҳолатда ҳибсга олиниши собиқ бош вазир тарафдорлари ва полиция ўртасида тартибсизликлар ва шиддатли тўқнашувларга олиб келганди.

Ўшанда у ер билан боғлиқ фирибгарликларга алоқадор деб топилиб, қамоққа олинганди. Намойишлардан сўнг Имрон Хон гаров эвазига озод этилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+