Покистон собиқ вазири коррупцияда айбланиб, уч йилга қамалди
Ҳукм Хоннинг мавжуд сиёсий имкониятларига чек қўйиши айтилмоқда.
Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон коррупцияда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Сиёсатчи ва собиқ крикетчи вазир ўз лавозимида бўлган вақтида чет эл раҳбарларидан олинган совғаларни сотишда айбланган.
Ҳукм Хоннинг сиёсий имкониятларига чек қўйиши ва уни кузда бўлиб ўтадиган миллий сайловларда иштирок этишини деярли имконсиз қилиб қўйди дейди унинг адвокатлари.
“Полиция Хонни қароргоҳида ҳибсга олди. Биз апелляция берамиз”, — дея собиқ вазирнинг адвокати Хон Интезар Панжота сўзларини келтирган Reuters.
Хоннинг май ойида бошқа ҳолатда ҳибсга олиниши собиқ бош вазир тарафдорлари ва полиция ўртасида тартибсизликлар ва шиддатли тўқнашувларга олиб келганди.
Ўшанда у ер билан боғлиқ фирибгарликларга алоқадор деб топилиб, қамоққа олинганди. Намойишлардан сўнг Имрон Хон гаров эвазига озод этилганди.