Азиз Воитов "Саноатқурилишбанк" кузатув кенгаши раислигидан чиқарилди
У билан бирга Дилшод Султонов ҳам аъзоликдан чиқарилган.
“Ўзсаноатқурилишбанк” кузатув кенгаши раиси Воитов Азиз Ботировичнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди. Одилбек Исаков эса банк кузатув кенгаши аъзоси бўлди.
Шунингдек, Дилшод Султонов ҳам кузатув кенгаши аъзолари рўйхатидан чиқарилган. Маълумот учун, Дилшод Султонов Янгийўл шаҳри ҳокими лавозимида ишлайди.
Дилшод Султонов 2023 йил августгача Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келганди. У аввал вазир ўринбосари ва Ғазначилик бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, cобиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов 2023 йил октябр ойида ишдан олинганди.
Декабр ойида эса у коррупциявий жиноятларни содир этганликда гумонланиб тергов қилинаётгани хабар берилганди.