platina.uz

АҚШда маҳкум илк бор азот ёрдамида қатл этилди

БМТ мазкур қарор сабаб қаттиқ норозилик билдирганди. 

Жаҳон
26 январь, 9:46
АҚШда маҳкум илк бор азот ёрдамида қатл этилди

АҚШнинг Алабама штатида маҳкум биринчи марта соф азотли асфикция ёрдамида қатл этилди.

1988 йилда аёлни ўлдирганликда айбланган Кеннет Евгений Смит ҳукм устидан шикоят қилишга уринган, бироқ учта мурожаат ҳам рад этилган.

2022 йилда улар аллақачон Смитни ўлимга олиб келадиган инъекция йўли билан ўлдиришга ҳаракат қилишган, аммо бу муваффақиятсизликка учраган - процедурани амалга оширган мутахассислар игнани томир ичига кирита олишмаган, кейин эса ҳукмни ижро этиш учун ордер муддати тугаган.

Алабама губернатори Кай Ивейнинг айтишича, "30 йилдан ортиқ тизимни алдашга уринганидан сўнг, Смит ўзининг даҳшатли жиноятлари учун жавоб берди".

Штат бош прокурори Стив Маршалл қатл "самарали ва инсонпарварлик" бўлганини айтиб, шафқатсизлик ҳақидаги даъволарни рад этди.

“Адолат қарор топди”, деди у. Эслатиб ўтамиз, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари қатлни дарҳол тўхтатишга чақирганди. БМТга кўра, бу ғайринисоний ва қадр-қимматни камситувчи услубдир.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+