Ўтган йилнинг энг сердаромад футбол жамоаси маълум бўлди
“Манчестер Сити” аввалги ўрнини бой берди.

Deloitte халқаро консалтинг компанияси 2022/23-йилги мавсум якунлари бўйича Европанинг энг даромадли клублари рейтингини тузиб чиқди.
Бир йилда 831 миллион евро ишлаб топган “Реал Мадрид” биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринда Англия Премьер-лигаси (АПЛ) ва Чемпионлар Лигаси ғолиби “Манчестер Сити” (826 миллион) қайд этилди. “Cити” ўтган мавсумда бу рейтингда биринчи ўринни эгаллаганди. 3-ўринни ПСЖ эгаллади (802 миллион).
Европанинг топ-20 клубининг даромади 14 фоизга ошиб, рекламадан тушган даромадни ҳисобга олган ҳолда 10,5 миллиард еврога етди. Тижорат даромадлари 2015/16 йилдан бери биринчи марта трансляция даромадларидан ошиб, энг катта даромад манбаига айланди.
Энг даромадли клублар ўнталигига, шунингдек, “Барселона” (800,1 миллион евро), “Манчестер Юнайтед” (745,8 млн. евро), “Бавария” (744), “Ливерпул” (682,9), Лондоннинг “Тоттенхем” (631,5), “Челси” (589,4) ва “Арсенал” (532,6) клублари киритилган.