Россия томони шовинист тарихчининг сўзларига изоҳ берди
Тарихчи Михаил Смолин ўзбек ва қозоқлар ҳақида кескин гапирганди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Марказий Осиё халқлари ҳақида кескин гапирган тарихчи Михаил Смолиннинг сўзларига изоҳ берди.
"Россия ва Марказий Осиё республикаларини умумий тарих, яқин инсоний ва гуманитар алоқалар, савдо-иқтисодий ва бизнес алоқалари бирлаштиради. Бизнинг ҳамкорлигимиз, стратегик шериклигимиз ва аксарият ҳолларда иттифоқдошлигимиз бир-бирига ҳурмат ва маданиятлар мулоқотига асосланган" дея маълум қилган Захарова.
"Ушбу баёнотлар (Смолин баёноти) субъективдир, ҳозиргина айтиб ўтилган воқеликлар билан ҳеч қандай умумийлик йўқ ва бутунлай муаллифнинг виждонига ҳавола" дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик тарихчи Михаил Смолин давлат телевидениеси орқали чиқишида қозоқ ва ўзбек халқи 1917 йилгача мавжуд бўлмагани ҳақида фикр билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, аввал Захарова ёзувчи Прилепиннинг ҳам сўзларига шу мазмунда изоҳ берганди.