platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ҳамда амалий шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Парламентлараро ва партиялараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор берилди. 

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Хайсин бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегациясини қабул қилди.

Юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ҳамда амалий шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон – Хитой барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари юксак даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми изчил ўсмоқда, Хитойнинг етакчи компаниялари иштирокида қўшма лойиҳалар ва корхоналар сони ортиб бормоқда.

Парламентлараро ва партиялараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор берилди.

Олий ва касбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, жумладан, мамлакатимизда Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар парламентлараро ва партиялараро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олдилар.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid