platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Хитой элчиси байрам муносабати билан ўзбекча табрик йўллади

Юй Цзюн 21 октябрь — Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.

Хитой элчиси байрам муносабати билан ўзбекча табрик йўллади

Хитой элчиси тил байрами муносабати билан ўзбекча табрик йўллади.

Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюн 21 октябрь — Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.

"Қадрли Ўзбекистонлик дўстлар! Сизларни Ўзбек тили байрами куни билан чин қалбимдан табриклайман!" деган элчи.

У табригини Хитой тилида давом эттирар экан, Ўзбек тили ўзбек халқининг бой маданияти ва кўп асрлик маънавий меросининг ажралмас қисмилигига урғу берган.

"Ишончим комилки, халқларимизнинг бир-бирининг тили ва маданиятига бўлган қизиқиши Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашилишни мустаҳкамлашда давом этади.

Ўзбек тили байрами куни билан! Хитой ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстлик абадий бўлсин!" — деди Юй Цзюн.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid