platina.uz

Қуролни ихтиёрий топширганлар 5 йилдан бери рағбатлантирилмаяпти

Ички ишлар вазирлиги бу қонунга амал қилмаётганини ҳалигача комиссия тузилмагани билан изоҳлади.

Жамият
23 январь, 15:04
Қуролни ихтиёрий топширганлар 5 йилдан бери рағбатлантирилмаяпти

Ўзбекистонда беш йилдан буён қуролни ихтиёрий топширганлар мукофотланмаяпти. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида депутат Жаҳонгир Абдурасулов ИИВ расмийларига ўқотар қуролларни ихтиёрий топширганларни рағбатлантириш масаласи билан юзланди.

Депутат 2017 йилдаги "Қурол тўғрисида"ги қонунни эсга олди. Унда ўз ихтиёри билан қуролни топширганлар мукофотланиши мумкин деган тегишли банд киритилган.

ИИВ расмийлари буни рағбатлантириш жараёнининг мураккаб экани ва бунинг унинг махсус комиссия зарурлиги билан изоҳлади.

Депутат Жаҳонгир Абдурасуловнинг таклифига кўра, ИИВ аҳоли топширган қуролларни сотиш имконини яратувчи махсус дўконларни очиши ва уларнинг сотилишини қонуний йўлга қўйиши керак. "Айрим фуқароларга қимматбаҳо қурол мерос қолган бўлиши мумкин ва у ушбу ашёдан фойда олишни кўзлайди. Агар жараён тўғри ташкил этилса, одамлар уйидаги қуролларни ихтиёрий топширади" деди депутат.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+