Ўзбекистон бўйлаб Uzcard тизими ишламаяпти
Носозликлар қачонгача давом этиши маълум бўлди.
Ўзбекистонда бир неча соатлардан бери Uzcard тўлов тизими ишламаяпти. Тақдим этилган расмий маълумотга кўра, носозликлар қачонгача давом этиши маълум бўлди.
"Ягона умумреспублика процессинг маркази, 2024 йил 22 январ куни соат 00:30 дан 10:00 гача техник ва профилактик ишлар олиб борилиши сабабли ATM, E-POS, POC-терминалларда алоқа уланишида қисқа муддатли узилишлар, UZCARD инфратузилмасида халқаро тўлов тизимлари карталарига ҳамда хорижда кобейж карталарига хизмат кўрсатилишида узилишлар эҳтимоли ҳақида маълум қилади" дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Humo тизимида носозликлар кузатилганди.
Шунингдек, Platina.uz қайси тўлов тизими афзаллиги хусусида сўровнома ҳам ўтказганди.