platina.uz

Қайси бири қулай: Uzcard ёки Humo? Картангиздан ҳеч пул ечиб олишганми?

Platina.uz мазкур савол билан аҳолига мурожаат қилди ва уларнинг фикрлари билан танишди.

Иқтисод
13 декабрь 2023 йил

Мамлакатимизда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш, жумладан, пластик карточкалар орқали тўловларни ўтказиш тизимини такомиллаштириш 2004 йилда жорий этилган эди. Ўша пайтда "пластик" тизимини халқ орасида максимал сингдириш учун давлатнинг ўзи ишга киришди. Нақд пул танқислиги муаммоси юзага келиши оқибатида, нафақа, стипендия, ойлик-маошлар ҳам аста-секин пластик карталарига туширилишни бошлади.

Бу қайсидир маънода инсонларга бир мунча қулайликларни ҳам яратди(аввалига бундай қабул қилинмаган бўлсада)
Мана, орадан қарийб 10 йил ўтгандан сўнг, замон талаби билан пластик карталари барчанинг “ўнг қўли” га айланди.

Аҳоли пластик карточкадан универсал тўлов воситаси сифатида фойдаланиб келмоқда, дейлик озиқ-овқат дўконларида, турли хизмат кўрсатиш соҳаларида. Шунингдек, коммунал хизматлар учун тўловларни ҳам пластик карта ёрдамида амалга ошириш мумкин. Ҳатто бозорларда ҳам пластик орқали ёки илова орқали тўлов қилиш имкони мавжуд. Ва бу энг қулай воситага айланди дейиш ҳам мумкин.

Аввалига аҳоли учун Uzcard пластик карталари тақдим этилган бўлса, кейинроқ 2019 йил 1 майдан Ҳумо карталари ҳам чиқарилишни бошлайди. Аҳоли ўз эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ёки Uzcard ёки Ҳумодан фойдаланиш имконига эга бўлди. Бироқ, ушбу карталардан қайси бири кўпроқ қулайлиги ҳақидаги савол очиқ қолмоқда. Platina.uz мазкур савол билан аҳолига мурожаат қилди ва уларнинг фикрлари билан танишди.

Сўровномамиз натижаларига кўра аҳолига кўпроқ Ҳумо пластик картаси қулайроқ. Сабаб сифатида эса камроқ суммада ишлатмоқчи бўлса, кодсиз ҳам ишлатиш мумкинлиги; автобус ва метроларда ҳам ишлатса бўлиши; Ҳумо пластик картасининг рақамлари ўчиб кетмаслиги; NFC борлиги кабиларни кўрсатишди. Айрим респондентлар кўп ишламай қолишини айтмаганда, Ҳумо картани қулай дейишмоқда, бошқа бирлари ҳали Uzcard ишлатиб кўрмаганлиги, фақат Ҳумо ишлатганлигини айтмоқда.

Бешдан ортиқ сўровнома иштирокчилари Uzcard картасидан фойдаланишади.

“Ҳумо кўп жойда ишламайди”, “Банкоматга Ҳумо яқинда қўйилди, Uzcard олдиндан қўйилган эди”, “Кўп жойларга кирсангиз, картангиз Uzcard`ми деб сўрашади”, “Ҳумо кўпинча ишламай қоляпти, магазинларда ҳам Ҳумо бизда ишламаяпти деб "отказ” қилиб юборишади” каби сабабларни айтишмоқда.

Бундан ташқари, бугун карталарга фирибгарлар ҳужуми, картадан пул ечиб олиш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда. Яқинда ҳам юртимиздаги банклардан бирига худди шундай ҳужум бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Биз аҳолига “Картангиздан ҳеч пул ечиб олишганми?” савол билан ҳам мурожаат қилдик.

Жавобларга кўра, иккита респондентимизда шундай ҳолат бўлган. Бири “ўзимнинг айбим билан бўлган, ўзим кодимни бериб қўйганман” деса, яна бири аниқ сабабини билмаслигини, банкка мурожаат қилганда ҳам ижобий натижа ололмаганини айтмоқда.

Одинахон Деҳқонова

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+