Хитойдаги мактаб ётоқхонасида 13 киши ёниб кетди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Жаҳон
20 январь, 11:07
Хитойдаги мактаб ётоқхонасида 13 киши ёниб кетди

Хитойнинг марказий қисмидаги Хэнан провинциясидаги мактаб ётоқхонасида ёнғин содир бўлди. Натижада 13 киши ҳалок бўлди, яна бир киши яраланди.

Ёнғин 19 январ куни маҳаллий вақт билан соат 23:00да  Нанян шаҳрининг Фангченг округидаги мактаб ётоқхонасида содир бўлди, дея хабар бермоқда “Синхуа”. Таъкидланишича, қутқарувчилар тезда воқеа жойига етиб борган. Ёнғин ярим соат ичида ўчирилган.

Жабрланувчи шифохонада, унинг аҳволи барқарор баҳоланмоқда. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Бир неча кун аввал Тошкентдаги Uzum омбори ёнида ёнғин чиққани хабар берилганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+