platina.uz

Ўзбекистон Африкадаги давлат билан дипломатик алоқа ўрнатди

Ушбу давлат Шарқий Африкада жойлашган, аҳолиси 46 миллионни ташкил этади. 

Сиёсат
20 январь, 14:00
Ўзбекистон Африкадаги давлат билан дипломатик алоқа ўрнатди

18 январ куни Кампала шаҳрида (Уганда) Ўзбекистон ва Уганда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Уганда Республикаси ташқи ишлар вазири Жеже Одонго имзолади.

Уганда Ўзбекистон билан дипломатик алоқа ўрнатган 145-давлат бўлди. Ушбу давлат шарқий Африкада жойлашган бўлиб, аҳолиси 46 миллион кишини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ёзда Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго республикаси билан дипломатик алоқа ўрнатганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+