Европа билан биринчи саммит Ўзбекистонда ўтиши кутиляпти
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас учрашувида айтилди.
“Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” биринчи саммитини Ўзбекистонда ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас учрашувида айтилган.
Шунингдек, ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича қўшма “йўл харитаси” амалга оширилмоқда.
Январ ойи охирида Брюсселда икки минтақанинг транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик Инвесторлар форуми бўлиб ўтади.
Европанинг етакчи компаниялари иштирокида юқори технологик тармоқларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. ЕИнинг Ўзбекистон учун савдо преференциялари амал қилиш муддати узайтирилди.
Долзарб минтақавий масалалар, шу жумладан Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.