platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

"Бомба бир неча дақиқада портлайди": Европа телеканаллари ва самолётлари оммавий таҳдидга учради

Олинган айрим хабарлар "Михаил Андропов" номи билан имзоланганини аниқладилар.​Reuters агентлигининг таъкидлашича, Совет Иттифоқи собиқ раҳбари Юрий Андропов ҳам худди шундай фамилияга эга эди.

"Бомба бир неча дақиқада портлайди": Европа телеканаллари ва самолётлари оммавий таҳдидга учради

Европанинг бир нечта телеканалининг таҳририятига биноларга бомба жойлаштирилгани ҳақида таҳдидли хатлар электрон почта орқали келиб тушди.

Хатларда портлаш учун вақт ортга қараб саналаётгани айтилган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабарида айтилади.

Таҳдидлар ортидан телеканаллар ходимлари бинолардан эвакуация қилинган, айрим каналлар эса эфирни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган.

Хусусан, Ирландиянинг RТЕ давлат телерадиокомпанияси, Британиянинг Sky телеканали, Болгариянинг хусусий Nova телеканали ва бошқа ОАВга таҳдидли хатлар келиб тушган. Текширувлар давомида уларнинг ҳеч бирида портловчи қурилма аниқланмаган.

RТЕ телеканалида кўрсатувлар ўрнига мусиқа ва олдиндан ёзиб олинган хабарлар эфирга узатилган. Айрим телеканалларда эфирдаги танаффус уч соатгача давом этган.

Оммавий таҳдидлар почта орқали ким томонидан юборилгани ҳали ҳам номаълум. Бироқ, журналистлар RTE ва Nova томонидан олинган хабарлар "Михаил Андропов" номи билан имзоланганини аниқладилар.

​Reuters агентлигининг таъкидлашича, Совет Иттифоқи Коммунистик партияси (КПСС) Марказий Қўмитасининг собиқ бош котиби Юрий Андропов ҳам худди шундай фамилияга эга эди.

​Бироқ, жўнатувчининг шахси ёки уларнинг Россия билан алоқаси тасдиқланмаган.

​Бир кун олдин 19 та самолётга таҳдидлар келиб тушган.

​Бир кун олдин шунга ўхшаш вазият Европа мамлакатлари ўртасида камида 19 та рейсга бомба таҳдидлари келиб тушганида ҳам содир бўлган. Таҳдидлар Австрия, Бельгия, Болгария, Испания, Италия ва бошқа мамлакатларга боғланган рейсларга таъсир кўрсатган.

​Баъзи самолётларни бошқа аэропортларга йўналтиришга тўғри келди.

​Масалан, Дублиндан Римга йўл олган Aer Lingus рейси Париждан тахминан 100 километр узоқликда жойлашган Франциядаги ҳарбий аэродромга фавқулодда қўнди. Текширувлардан сўнг, самолётларнинг бирортасида ҳам портловчи моддалар топилмади.

​Ирландия Бош вазири Майкл Мартин разведка идоралари телеканаллар ва рейсларга таҳдидлар ўртасида боғлиқлик бор-йўқлигини ҳали аниқламаганини айтди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid