Исландия Европа Иттифоқига қўшилиш режасидан воз кечди
Мамлакат аҳолисининг кўпчилик қисми иттифоққа қўшилиш бўйича музокаларни қайта бошлашга қарши овоз берди.

Исландия Европа Иттифоқига қўшилиш режасидан воз кечди.
Исландияда Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни қайта бошлаш бўйича референдум бўлиб ўтди. Аҳолининг аксарияти жараёнга қайтишга қарши овоз берди: 52,8% қарши, 47,2% қўллаб-қувватлади.
Референдум Бош вазир Криструн Фростадоттирнинг марказ-чап қанот ҳукумати томонидан ўтказилди. Расмийлар дастлаб овоз беришни 2027 йилгача ўтказишни режалаштиришган, аммо ўзгарувчан геосиёсий вазият ва Трампнинг таҳдидли баёнотлари туфайли уни олдинга суришга қарор қилишган.
Натижалар эълон қилингандан сўнг, Фростадоттир Исландиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳозирги ҳукумат даврида амалга оширилмаслигини айтди.
Исландия 2009 йилда Европа Иттифоқига қўшилиш учун ариза берган. Музокаралар 2010 йилда бошланган, аммо 2013 йилда тўхтатилган.
Аъзоликка қарши бўлганлар мамлакат ўзининг автономияси ва балиқчилик ва табиий ресурслар устидан назоратининг бир қисмини йўқотишидан қўрқишган.
Бошқа томондан, тарафдорлар Европа Иттифоқига аъзоликни геосиёсий кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда хавфсизликнинг қўшимча кафолати сифатида кўришди.
