platina.uz

Самарқандда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлади

Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раҳбари билан телефон орқали ушбу масалани муҳокама қилди.

Сиёсат
23 январь, 20:27
Самарқандда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлади

Жорий йил апрел ойида Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Европа кенгаши президенти Антониу Кошта билан бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон етакчиси ва Еврокенгаш раҳбари халқаро кун тартиби ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти Антониу Кошта Европа кенгаши раҳбари лавозимига сайлангани билан табриклади.

Кейинги йилларда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик натижасида 2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард евродан ошди, Европа компаниялари билан лойиҳалар портфели 30 миллиард еврога етди.

Ўтган йили ўта муҳим минерал ресурслар соҳасида стратегик шериклик тўғрисида битим имзоланди. Транспорт ва рақамли ўзаро боғлиқлик, "яшил" иқтисодиёт, маданият ва бошқа йўналишларда самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+