Россия аҳолиси аномал совуқдан қийналмоқда
Мамлакат иситиш тизимларида авариялар кузатилмоқда.
Россиянинг турли ҳудудларида иссиқлик таъминотидаги авариялар сабаб минглаб одамлар совуқда қолиб кетди.
Жумладан, Тула вилоятининг Новомосковск шаҳрида 372 та кўп қаватли уй, 16 та болалар боғчаси, ўнта мактаб ва битта шифохонада иситиш тизими яхши ишламай қолган.
Бунинг сабаби Новомосковская давлат электр станциясида авария бўлган.
Шаҳарда ҳаво ҳарорати минус 12 даражагача пасайиб кетган.
Россияда 2024 йил бошидан бери бир қанча шаҳарларда коммунал авариялар содир бўлди. 4 январ куни Москва яқинидаги Подолск шаҳридаги иссиқлик трассасидаги узилиш туфайли 174 та уйда иситиш ўчирилган, айримларида қувурлар ва радиаторлар ёрилиб кетган. Шаҳар маъмурияти раҳбари ўринбосари Роман Рязанцев, "Климовский ихтисослаштирилган патрон заводи" бош директори Игор Кушников ва ушбу корхонанинг қозонхона бошлиғи Aлександр Чиков ҳибсга олинган.
Кейин Россиянинг учинчи йирик шаҳри Новосибирск ҳам қувур узилиши туфайли иссиқликсиз қолди. Бахтсиз ҳодиса 11 январ оқшомида тузатилгани айтилди. Аммо кичик бахтсиз ҳодисалар давом этмоқда, дея маълум қилди "Сибир.Реалии".