platina.uz

Кармана туманига янги ҳоким тайинланди

Аввалги ҳоким Президент йиғилишида танқидга учраганди. 

Жамият
16 январь, 18:18
Кармана туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, унда туманга янги ҳоким тайинланди.

Сессия ишида вилоят раҳбари НорматТурсунов сўзга чиқиб, туман ҳокими лавозимига Aдизов Валижон Юсуповични тайинлаш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.

Ушбу қарор халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, туманнинг аввалги ҳокими Президент ўтказган йиғилишда танқидга учраб, ишдан олинганди. Карманадаги қурилиши якунланмаган бинода 452 та “майнинг” қурилмаси ўрнатилгани оқибатида ўн ой давомида қарийб 5,5 миллион киловатт-соат электрдан ноқонуний фойдаланилган.

Аввалроқ Бўка туманига янги ҳоким тайинланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+