Бўка ҳокими ўз аризасига кўра ишдан олинди

Унинг ўрнига Бахтиёр Бегматов тайинланди.

Жамият
16 январь, 17:41
Бўка ҳокими ўз аризасига кўра ишдан олинди

Низомиддин Аббосов соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан Бўка тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. 

Унинг ўрнига Бахтиёр Бегматов тайинланди. Бунгача у Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бахтиёр Бегматов 1976 йили Тошкент  вилояти Паркент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1998 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2001 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамоат қурилиши академияларини тамомлаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+