Ўзбекистонлик шахс интернетда танишган москвалик аёлни ўлдиришда гумонланмоқда
У аёл билан учрашувдан сўнг дарҳол аэропортга жўнаб кетган.
Танишув иловаси орқали учратган москвалик аёлни ўлдиришда гумон қилинган шахс Ўзбекистонга қочгани маълум бўлди.
35 ёшли Шоҳназар Эшбоев жиноят содир этганликда гумон қилинмоқда. У марҳум аёл билан учрашув сўнг, дарҳол Внуково аэропорти орқали ватанига жўнаб кетган.
Москвада истиқомат қилувчи 41 ёшли аёл танишувлар иловаси орқали Назар исмли шахс билан танишган. У аёлни учрашувга таклиф қилди ва улар 9 январ куни кечқурун учрашишган.
Улар спиртли ичимликлар сотиб олиб, кўпқаватли уйлардан бирининг ертўласига йўл олишган. Аёл ўзини ҳимоя қилиш учун қизига жойнинг геолокациясини юборган. Бироқ, шундан кейин у мулоқотга жавоб беришни тўхтатди. Икки кундан сўнг унинг жасади ертўла яқинидаги қурилиш сумкасидан топилган.
Терговчилар гумонланувчининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлишди. У ўзини Назар номи билан таништирган Россияга ишлаш учун келган. Жиноят содир бўлган куннинг эртасига у Ўзбекистонга қайтиб келган. Москва прокуратураси тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.