Ҳафта бошида ҳаво кескин совиб кетади
Айрим ҳудудларда ҳарорат -13 даражагача тушиб кетиши мумкин.
Республика Гидрометеорология хизматининг 15-17 январ кунлари учун берган прогнозига кўра, Ўзбекистон ҳаво совийди.
Республика шимолида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 январда кечаси 10-15° совуқ, кундузи 3-8° совуқ, 16 январда кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, 17 январда кечаси 8-13° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 16-17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 15 январда 0-5° илиқ, 16 январда 5-10° илиқ, 17 январда 7-12° илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 15 январда кечаси 10-15° совуқ, кундузи 3-8° совуқ, 16 январда кечаси 8-13° совуқ, кундузи
0-5° совуқ, 17 январда кечаси 8-13° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво бироз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 январда кечаси ва кундузи 0-5° илиқ, 16 январда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ, 17 январда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво бироз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16-17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 январда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 16 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ, 17 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 январда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ, 16 январда кечаси ва кундузи 0-5° илиқ, 17 январда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, 15-16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 январда кечаси ва кундузи 0-5° совуқ, 16-17 январда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.