platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда ҳарорат кескин пасайиб, ёмғир ёғади

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4–5 октябрь кунлари республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.

Ўзбекистонда ҳарорат кескин пасайиб, ёмғир ёғади

Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати тушиб, ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Гидрометеорология маркази бу ҳақда маълумот берди.

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4–5 октябрь кунлари республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.

3–4 октябрда шимолда ва чўл ҳудудларда, 4–5 октябрда республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда қорга айланади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кундуз кунлари 15–20 даражагача, кечалари 5–10 даражагача, шимолда кундуз кунлари 12–17 даражагача, кечалари 2–7 даража илиқгача пасаяди.

3–4 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида чанг-тўзонлар билан 20–22 м/с гача кучайиши мумкин.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid