Фарғонадаги туманга янги прокурор тайинланди
У шу вақтга қадар вилоят прокурори ёрдамчиси бўлган.
Жамият
12 январь, 17:47
Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғи билан адлия маслаҳатчиси Акбаров Жаҳонгир Баҳромович Ёзёвон тумани прокурори лавозимига тайинланди.
Жаҳонгир Акбаров 1989 йилда Бешариқ туманида туғилган, Наманган давлат университетини тамомлаган. 2010 йилдан бери прокуратура тизимида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган.
Тайинловга қадар Фарғона вилояти прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси вазифасида ишлаб келаётганди.
Аввалроқ Ички ишлар вазири ўринбосари Яхёжон Абдухалков ишдан олинганди.