Тошкент яна чангга бурканди
Пойтахт аҳолисига ниқоб тақиш тавсия этиляпти.

Бугун, 11 январ куни тонгда Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ҳаво сифатида яна ёмонлашди.
Пойтахтда соат 08.00 ҳолати ҳаво сифат даражаси РМ-2.5 майда дисперс заррачалар билан боғлиқ ифлосланиш ЖССТ стандарти бўйича рухсат этилган меъёрдан 17 марта кўтарилган.
Бу ердаги ҳаво сифати айни вақтда зарарли, дея баҳоланган. Ва Тошкент аҳолисига ташқарида машқ қилмаслик, ифлос ҳаводан сақланиш учун деразаларни ёпиш, маска тақиш ҳамда ҳаво тозалагичларни ишга туширишни(агар бундай ускуна бўлса албатта) тавсия этмоқда.
Пойтахт IQ Air рейтингида ҳавоси нотоза ўнта шаҳардан бири деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтда чанг-тўзон ҳодисалари нафақат Тошкент, балки Ўзбекистон учун одатий жараёнга айланиб бормоқда. Аввалроқ БМТ ҳам Ўзбекистондаги ҳолат бўйича ташвишли баёнот берганди.




