platina.uz

Журналист Айжамал Жолдасбаева вафот этди

У 27 ёшни қарши олганди. 

Жамият
11 январь, 17:33
Журналист Айжамал Жолдасбаева вафот этди

Ёш журналист, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби сифатида ишлаган Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этди.

Айжамал Жолдасбаева 1997 йил 23 январда Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида туғилган. Журналистика йўналишида ЎдЖТУнинг бакалавр ҳамда ЎзЖОКУнинг магистратура босқичларини тамомлаган. Фалсафа доктори (PhD) даражаси учун илмий изланиш олиб бораётган бўлган.

Жолдасбаева 2014 йилда адабиёт йўналиши бўйича "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.

ОАВ хабарига кўра, марҳума ҳомиладор бўлган ва бола ўлик туғилганидан кейин Нукус шаҳридаги шифохоналардан бирида вафот этган.

Platina.uz марҳуманинг яқинларига тазия билдиради.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+