Пентагон раҳбари саратонга чалингани аниқланди
Аввалроқ у яширин тарзда даволаниб чиққанди.
AҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остинга простата саратони ташхиси қўйилди. Декабр ойида Пентагон раҳбари операция қилинган.
Бу ҳақда Уолтер Рид миллий ҳарбий тиббиёт маркази шифокорлари маълум қилди, деб ёзади Politico нашри. Қайд этилишича, у 2024 йилнинг 1 январида операциядан кейинги асоратлар туфайли шифохонага ётқизилган.
"Баёнотга кўра, Остин декабр ойи бошида простата безини мунтазам текширувдан ўтказган, натижада шифокорлар простата саратонини аниқладилар.
22 декабрда у умумий беҳушлик остида саратонни даволаш учун "минимал инвазив" операцияни ўтказди, бу простатектомия деб аталади.Остин тузалиб, уйига жўнатилган. Лекин 1 январ куни у “22 декабрдаги муолажадан келиб чиққан асоратлар, жумладан, қорин, сон ва оёқларда кучли оғриқлар билан кечган кўнгил айниши билан” шифохонага қайта ётқизилган, дейди доктор Жон Маддокс ва доктор Грегори Чеснут.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ мудофаа вазирининг шифохонага ётқизилгани жамоатчилик ва ҳатто президент Байдендан яширилган ва бу норозиликларга сабаб бўлганди.