platina.uz

АҚШ рекорд даражадаги маблағни мудофаа учун ажратади

АҚШ 2021 йил мудофаа учун 740 млрд доллар, 2022 йил эса 750 млрд. доллар ажратган.

Жаҳон
28 июль 2023 йил
АҚШ рекорд даражадаги маблағни мудофаа учун ажратади

AҚШ Сенати 880 миллиард долларлик мудофаа харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Лекин ушбу лойиҳа Вакиллар палатасига тақдим этилган ҳужжатдан фарқ қилади, дея маълумот бермоқда C-SPAN телеканали.

Вакиллар палатаси ва Сенат версиялари ўртасидаги тафовутлар демократлар ва республикачилар ўртасидаги ўзаро қарама-қаршиликлар сабабдир. Масалан демократлар ҳарбийлар жинсини ўзгартириши учун пул ажратиш тарафдори саналади.

Ушбу ва бошқа қарама-қаршиликлар қонун лойиҳаси AҚШ президенти Жо Байденга имзолаш учун юборилишидан олдин келишув комиссияси томонидан ҳал қилиниши керак.

Мудофаа бюджети Украинага бериладиган ATACMS оператив-тактик ракета тизимлари учун 80 миллион доллар, шунингдек, Хавфсизлик ташаббуси доирасидаги ёрдам учун 300 миллион долларни ҳам ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2021 йил мудофаа учун 740 млрд доллар, 2022 йил эса 750 млрд. доллар ажратган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+